Дунёнинг турли шаҳарларида Ҳусейний Ошуро маросимлари ўтказилди
Тиббий ва соғлиқни сақлаш протоколлари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда дунёнинг турли мамлакатларида Ҳусений Ошуро азодорлик маросимларини кенг барпо этилди.
Москва шаҳрида яшайдиган минглаб нафар шиа мазҳабидаги мусулмонлар шиаларнинг 7 масжидлари ва ҳусейниялари ва исломий марказларида бўлиб, соғлиқ сақлаш протоколарига риоя қилган ҳолда Ҳазрат Або Абдуллоҳ Ҳусейн /а/ ва ул зотнинг ёронларининг қайғусига мотам тутдидар.
Аҳл байт ва исмат таҳорат пайравлари ва шайдолари кеча пешиндан кейин Ҳусений Ошуро маросимлари билан бир вақтда Лондон шаҳри хиёбонларига чиқиб азо маросимларини ўтказишди ва навҳахонлик ва кўкракка уриш анъаналарини бажо келтиришди.
Аҳли байт ихлосмандалари Ошуро кунида Берлин шаҳрининг ислом марказида тўпланишиб шиаларнинг 3 -чи имомининг қайғуси ва шаҳодат йиллиги муносабатида азодорлик қилишди.
Покистонда ҳам Або Абдуллоҳил Ҳусейни/а/нинг минглаб пайравлик кўча- хиёбонларга чиқиб азо маросимлари ўтказишди.
Шунингдек Афғонистонни турли шаҳарларида жумладан Кобул, Мазор Шариф , Ҳирот ва айрим армия базаради ҳам Ошуро азо маросимлари кенг -қамровли даражада ўтказилди.
Ошуро азо маросимлари Нигериянинг 300 минтақасида ҳам барпо бўлди ва айрим минтақаларда Нигерия полицияси азодорларга ҳужум қилиб баъзиларини жароҳатлантирди ва айримларини қўлга олди.
Нигерия хавфсизлик кучлари ҳужумида бу мамлакат шимолидаги Кодуно шаҳрида Ҳусейний Ошуро азо маросимида қатаншаётган мусулмонлардан 3 нафари шаҳид бўлди.
Кашмирда ҳам Ҳазрат Имом Ҳусейни /а/ ҳаракати ва ўйғониш ҳаракатининг ҳимоя қилиб кўчаларга азодорлик қилаётган фурсатларга Ҳинистон полицияси азодорларга ҳужум қилди. Ҳиндистон полицияси Кашмир пойтахти Саринар атрофидаги Бамино маҳалласида ҳусейний азодорларга ҳужум қилганида пластик ўқлар ва ёш оқизувчи газдан фойдаланди.