Пелоси АҚШда коронавирус қурбонлари сонининг кўпайишини қаттиқ танқид қилди
АҚШ вакиллар палатаси спикери коронавирус қурбонлари сонининг кўпайиб бораётганини танқид қилиб, президентнинг вирсга қарши фаолиятини ўта пассив ва заиф де баҳолади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, АҚШ вакиллар палатаси спикери Твиттер саҳифасидаги баёнотида, коронавируснинг тарқалиши, мамлакатда инқироз ва бўҳронларни пайдо бўлиши дарҳақиқат, президент Дональд Трампнинг сўнгги ойлардаги самарасиз ҳаракатлари ҳамда сенатда республикачилар кўпчилигининг етакчисии Mitch Makkonell (1) нинг сукутига боғлиқ деб изоҳлади.
Пелоси ўз сўзларида, агар сенат коронавирусга қарши кураш кураш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш пакетини маъқулламаса, вазият тобора мураккаблашиб боради деб қўшимча қилди.
АҚШ сенати ва вакиллар палатасида республикачилар ва демократлар ўртасида федерал ҳукуматни молиялаштириш пакети бўйича тортишувлар ҳали давом этмоқда ва ҳал қилингани йўқ.
Вашингтон университетидаги Соғлиқни сақлашни баҳолаш институтининг энг янги сўровига кўра, 2020 йилнинг куз ва қиш фаслларини келиши билан АҚШда коронавирус қурбонлари оснини 410 минг нафарга етишини тахмин қилмоқда.
Жон Ҳопкинз университетининг маълумотларига биноан, ҳозирга қадар АҚШда 190 минг нафар коронавирус асоратларидан вафот этган.
Вашингоннинг ҳаракатларини қаттиқ танқид остига олинишига қарамай Дональд Трамп коронавирусга қарши курашни мувафақиятли деб иддао қилмоқда.