Лукашенко Белоруссиянинг " қулаши" оқибатлари тўғрисида огоҳлантирмоқда
(last modified Wed, 09 Sep 2020 10:27:05 GMT )
сентябр 09, 2020 15:27 Asia/Tashkent
  • Лукашенко Белоруссиянинг

Белоруссия президенти мамлакатдаги тартибсизликларга чет эл аралашуви оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди.

Москвада чиқадиган  "Izvestiya" газетасининг 9 сентябр чоршанба куни тарқатган хабарида,  Белоруссия президенти Александр Лукашенко  Россия ОАВнинг айрим вакиллари билан бўлган экслюзив интервьюсида АҚШ томонидан Минск мухолифат кучларини қўллаб- қувватланаётганини таъкидлаб,  барча ҳодисаларлардан асли мақсад Россиядир, агар Белорусия " қуласа" навбат Россия федерациясига келади деб изоҳлади.

Лукашенконинг таъкидлашича, Белоруссия оппозициясининг телеграмм каналлари ортида АҚШ туради  ва шу билан уларни қўллаб қувватламоқда.

Белоруссия президенти шунингдек Россия билан иттифоқдош мамлакатда интеграцияни давом эттиришга тайёрлигини эълон қилди ва аввало иттифоқдош мамлакат доирасидаги  барча лойиҳалар ҳақиқатан ҳам амалга ошириши зарурлигини эслатди.

Белорус президентлик сайловларининг дастлабки натижаларига асосан Лукашенко 80 фойиз овозларни касб этиши билан қайта бу мамлакат президенти бўлди.

Мухолифат гуруҳлари эса сайлов натижаларни тан олмаган уш сабабдан мамлакатнинг турли шаҳарлари айниқса пойтахт Минск шаҳрида президентилик сайловлар натижаларига қарши эътирозлар давом этмоқда.

 

Ёрлиқ