Хитой Мудофаа вазирлиги Пентагон ҳисоботига аксиламал кўрсатди
(last modified Mon, 14 Sep 2020 07:06:00 GMT )
сентябр 14, 2020 12:06 Asia/Tashkent
  • Хитой Мудофаа вазирлиги Пентагон ҳисоботига аксиламал кўрсатди

Хитой давлати Пентагоннинг Хитой ҳарбий салоҳиятини оширмоқда деган иддаоларини рад этди.

Тасним ахборот агентлигинг хабар қилишича, кеча Хитой Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотида Пентагоннинг яқинда тарқатган, Хитойнинг ҳарбий бюджетини ошиши, ракета ва ядровий каллакларни кўпайиши, Тайван масалалари ҳақидаги ҳисоботи бутунлай асоссиз ва провакациондир деб эълон қилди.

Хитой Мудофаа вазирлиги наттоғи,  Пекин ҳарбий тараққиёти, миллий суверенитети, хавфсизлик ва тараққиётни ҳимоя қилишдан иборат бўлиб, ҳеч бир мамлакат учун хавф туғдирмайди деб қўшимча қилди.

Хитой Мудофаа вазирлиги наттоғи Ву Кян, Ироқ, Сурия, Ливия ва бошқа мамлакатлардаги АҚШнинг террорчилик ҳатти-ҳаракатига тўхталиб, Вашингтонни минтақавий  тартибсизликлар манбаи, дунё тартибини бузадиган ва дунё тинчлигини бузадиган мамлакат эканлигини исботлайдиган  кўплаб факт далилар мавжуд деб аниқлик киритди.

Яқинда Пентагон ҳеч қандай далил келтирмасдан Хитой  ўзининг ядровий арсеналини яхшилаш устида иш олиб бораётгании даъво қилди.

АҚШ ва Хитой расмийларининг бир -бирига қарши позициялари деярли ҳар кунги масаласга айланган. 

 

Ёрлиқ