Москва давлати Арманистон ва Озарбойжон республикасини босиқликка чақирди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Арманистон ва Озарбойжон республикалари ҳукуматларини Тоғли Қорабоғ можаросига нисбатан сабр -тоқатли бўлишга чақириб, минтақада кескинлик кучайиб бораётгани тўғрисида огоҳлантирди.
Ал-жазира телеканалининг ёзишича, Озарбойжон республикаси ва Арманистон ҳукуматлари ўртасидаги мунозарали Тоғли Қорабоғ масаласида ғарбий зиддиятларнинг янги босқичини ўз авжига етгани ортидан Россия ТИВ-и бугунги баёнотида биз хорижий томонларнинг Тоғли Қорабоғ таранглиги ва кескинлиги масаласда ўзларини тийишларини истаймиз деб изоҳлади.
Баёнотда келтирилишича, Қорабоғ минтақасида тарангликни ошиши ўта хавфлидир ва томонлар узоқ муддат танаффусдан кейин минтақада оғир техника ва қуролдан фойдаланишмоқда.
Армнистон Бош вазири Николь Пашинян парламент аъзолари билан ҳарбий можароларга оид фавқулодда йиғилишида, Ереван Тоғли Қорабоғ республикаси ё ўзи Артсакс республикасини расман тан олиши мумкинлигини истисно қилмади.
Кеча эрталаб Тоғли Қорабоғнинг баҳсли ҳудудларида Арманистон ва Озарбойжон республикаси армиялари ўртасида тўқнашувлар бошланди.
Арманистон ҳимояти остидаги ўзини республика сифатида эълон қилган, Қора Боғ минтақаси Мудофаа вазирлиги ҳам кечанги қуролли тўқнашувлар жараёнида Озарбойжон респубикасининг 4 вертолёти, 15 учувчисиз учоқлари ва 10 танкасини нобуд қилинганини таъкидламоқда.