Тоғли Қорабоғда ҳалок бўлган арманистонликлар сони 84 кишига етди
(last modified Tue, 29 Sep 2020 07:33:08 GMT )
сентябр 29, 2020 12:33 Asia/Tashkent
  • Тоғли Қорабоғда ҳалок бўлган арманистонликлар сони 84 кишига етди

Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбойжон республикаси билан зиддиятларни бошланганидан бери 84 нафар фуқароларини ҳалок бўланлигини эълон қилди.

Алмаёдин телеканалининг хабар қилишича, кеча Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги тўқнашувлар даражаси кўтарилгач, Арманистон Мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғда яна 26 арман аскари ўлдирилганлигини эълон қилди ва Озарбойжон республикаси билан зиддият бошланганидан бери қурбонлар сони 84 кишига етди. 

Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги, ҳам  артиллерия ўқидан олти нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганлигини эълон қилди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши бугун  махсус сессиясида Тоғли Қорабоғ инқирозини муҳокама қилиши режалаштирган. Россия, АҚШ, Эрон ва Европа Иттифоқи Тоғли Қорабоғдаги  ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақиришган.

 

Ёрлиқ