Арманистон ва Озарбойжон республикаси армиялари ўртасида қақшатгич урушлар
(last modified Wed, 30 Sep 2020 09:18:57 GMT )
сентябр 30, 2020 14:18 Asia/Tashkent
  • Арманистон ва Озарбойжон республикаси армиялари ўртасида қақшатгич урушлар

Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги ушбу мамлакат ва Арманистон ҳарбий кучлари ўртаисда Тоғли Қорабоғнинг баҳсли ҳудуди бўйича тўқнашувларни давм этаётганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги шунингдек,  Арманистон кучлари Мадагиз йўналишидаги Оқ дара ҳудудини қайтариб олиш учун минтақага янги ҳарбийларини юборган ва бугун тонг пайтидан бери янги ҳужумларни бошлаган деб қўшимча қилди.

Хабарда келтирилишча, Озарбойжон республикаси ҳарбий кучлари Арманистоннинг ҳарбий позицияларини ҳам нишонга олган ва шу пайтгача мамлакатнинг кўплаб  ҳарбий техникаларини йўқ қилган.

Аввалроқ Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев  ҳам тўқнашувлар жараёнида Тоғли Қорабоғ минтақасининг бир қисми Арманистон кучлари назоратидан чиқиб кетганини айтганди. Аммо дунё бўйлаб кўплаб Халқаро ташкилотлар ва мамлакатлар можарони тўхтатиш ва икки мамлакат ўртасида музокараларни бошлашни талаб қилаётган бўлса-да, Арманистон ва Озарбойжон республикаси бу босқичда музокараларни бошлашнинг иложи йўқ деб ҳисобламоқда.

Эсатиб ўтамиз пайшанба куни эрталаб Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбойжон республикаси қўшинилари ўртасида тўқнашувлар бошланди ва ҳозиргача тўқнашувлар натижасида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлгани айтилади.

Озарбойжон республикси ва Арманистон ўртасида  Тоғли Қорабоғ  минтақаси бўйича зиддиятлар 1988 йилда бошланиб, 1991 йилда ҳарбий можарога айланди ва бу даврда баъзи хорижий давлатларнинг аралашуви кескинликларни янада ошишига сабаб бўлди.

 

 

Ёрлиқ