Арманистон ва Озарбойжон республикаси можароларида қурбонлар сони ошиб бормоқда
Тоғли Қорабоғ минтақасида Озарбойжон республикаси ва Арманистон кучлари ўртасидаги тўқнашувларда 100 дан ортиқ тинч аҳоли қурбон бўлган.
Франс-24 сайтининг хабар қилишича, Тоғли Қорабоғ минтақасида Арманистон ва Озарбойжон республикаси армияси ўртасида тўқнашувлар давом этар экан, юздан ортиқ арманистонлик ҳарбийлар ва тинч аҳоли ҳалок бўлди ва кўплаб одамлар яраланди деб изоҳлади.
Хабарда айтилишча, Озарбойжон республикаси ҳукумати сўнгги тўрт кун ичида Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувда тинч аҳолининг 16 нафарини ҳалок бўлганини эълон қилган.
Айни пайтда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев чоршанба куни, Бокудаги касалхонага ташрифи чоғида Арманистон армияси Тоғли Қорабоғ ҳудудидан тўлиқ ва шартсиз чекинса, ҳарбий операцияларни тўхтатишини айтди.
Илҳом Алиев ўз сўзларида Қорабоғ минтақасида тўқнашувларни илгаригидек давом этаётганига ишора қилиб, Озарбойжон республикаси ўз ҳудудий яхлитлигини қайтариш ҳолидадир ва унинг мамлакати бунга ҳақли дея даъво қилди.