Арманистон Тоғли Қорабоғда оташкесим ўрнатиш учун ўз шартини эълон қилди
(last modified Sat, 03 Oct 2020 10:40:42 GMT )
октябр 03, 2020 15:40 Asia/Tashkent
  • Арманистон Тоғли Қорабоғда оташкесим ўрнатиш учун ўз шартини эълон қилди

Арманистон Бош вазири Туркиянинг Жанубий Кавказдан чиқиб кетишини Тоғли Қорабоғ минтақасида ўт очишни тўхтатиш шарти деб эълон қилди.

Новости ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Арманистон Бош вазири Николь Пашинян  Канадада босиладиган Глоп эн-мел газетасига берган интервьюсида,  ҳозирда яқин Шарқдан Туркия томонидан қўллаб- қувватланадиган террорчилар, Арманистон армиясига қарши Озарбойжон кучлари томонидан жанг қилмоқда, деб даъво қилди.

Арманистон Бош вазири  кеча Анқаранинг Тоғли Қорабоғ можаро зоннасидаги ҳаракатлари сабабли Туркиянинг  Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорлик  ташкилотининг Минск гуруҳига аъзолигини бекор қилишга чақирганди.

Арманистон бир неча бор Туркияни Озарбойжон республикасига ҳарбий ёрдамлар кўрсатишда айблаган, аммо Боку расмийлари бу айбловларни рад этган.  Озарбойжон республикаси  Арманистон ўртасидаги зиддиятлар ва чегара можаролардан сўнг, Анқара давлати Бокуга  ёрдам беришдан тортинмайди.

 

Ёрлиқ