октябр 04, 2020 13:20 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон ядровий каллак таший оладиган баллистик ракетасини синовдан ўтказди

Ҳиндистон армияси Хитой билан зиддиятлар шароитида ядровий каллак таший оладиган сиртдан сиртга ракетасини мувафаққият билан синовдан ўтказганини маълум қилди.

Кеча  Shaurya номли ракета Ҳиндистонниг Удиса штатидаги ҳарбий мудофаа муассасаларининг биридан учирилган. Ракетанинг учиш масофаси 800 км -ни ташкил қилади.

Ракета ёқилғиси қаттиқ ёқилғилардандир ва Ҳиндистон армясига кўра, душман радарларини алдаши мумкин. Ракета оғирлиги 1000 килограммдан оғирроқ бўлиб,  тақиқланмаган ва ядровий каллакларни таший олади.

Ҳиндистон ҳарбийлари  ўтган чоршанба куни  худди шу штатдан "BrahMos" номли "сиртдан сиртга /ер/ер/ ракетасини мувафаққиятли учирди.

Сешанба куни  Ҳиндистон ва Хитой чегарасида зиддиятлар авж олганлиги сабабли, Ҳиндистон матбуоти Ладахснинг чегара минтақасида Хитойнинг эҳтимолий ҳужумларга қарши туриш учун узоқ масофага учадиган ракеталарни жойлаштиргани ҳақида хабар берди.

Ҳиндистон ва Хитой чегарачилари сўнгги ойларда Ладахс чегара ҳудудида бир неча бор тўқнашган.

 

Ёрлиқ