Арманистон ҳукумати Россияни тинчликпарвар кучларини Тоғли Қорабоғда жойлаштиришга чақирмоқда
(last modified Sun, 04 Oct 2020 10:34:34 GMT )
октябр 04, 2020 15:34 Asia/Tashkent
  • Арманистон ҳукумати Россияни тинчликпарвар кучларини Тоғли Қорабоғда жойлаштиришга чақирмоқда

Арманистон Бош вазири Россия тинчликпарвар кучларини баҳсли Тоғли Қорабоғ ҳудудига жойлаштиришга чақирди.

Арон нюс сайтига кўра, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян бугун Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатларида, Россиянинг тинчликпарвар кучларини Тоғли Қорабоғга жойлаштириш масаласи Европадаги Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳидаги кенг қамровли доирсида  кўриб чиқилиши мумкинлигини айтди.

Бироқ Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш учун Арманистон кучлари минтақани тарк этишлари зарурлигини таъкидламоқда.

Кремль саройи матбуот хизматининг хабар қилишича,  Пашинян билан телефон орқали суҳбатида Россия президенти Владимир Путин  Тоғли Қорабоғдаги Яқин Шарқ минтақасидан келган жангарилар ҳақидаги хабарлардан жиддий хавотир билдирди.

Арманистон ва Озарбойжон республикаси  чегарасида икки мамлакат ҳарибйлри ўртасида тўқнашувлар ўтган  якшанба куни қайта бошланди ва бу икки давлат бир бирларини уруш бошлаганликда айблашмоқда.

 

Ёрлиқ