Коронавирус инқирози пайтида 26 давлат АҚШ санкцияларини тўхтатиш зарурлиги таъкидлашди
Эрон ислом республикаси, Сурия, Россия ва Хитой каби 26 мамлакат, АҚШ ва баъзи Ғарб давлатларининг мустақил мамлакатларга қарши зулмкор иқтисодий санкцияларини коронавирусга қарши кураш жараёнида катта монеаллар туғдирётганини эълон қилишди.
IRNA хабарига кўра, ушбу мамлакатлари қўшимча баёноти душанба куни БМТ Бош Ассамблеясида Хитой вакили томонидан ўқиб берилган.
26 давлат шу жумладан тўққизта Африка давлатлари, шунингдек,Шимолий Корея ва Белоруссия ўз баёнотларида эмбарго жорий этган мамлакатлар инсон ҳуқуқларини бузган ҳолда коронавирусга қарши кураш жараёнига ҳам тўсқинлик қилишмоқда деб келтирилган.
Баёнотда шунингдек, коронавирус инқирози барча давтлатларга айниқса ривожланаётган мамлакатларга жиддий салбий таъсир кўрсатишга давом этаётгани таъкидланиб, вирус билан курашиш учун глобал ва халқаро ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга бўлгани қўшимча қилинган.
Вашингтоннинг асосий нарсалар, ҳатто тиббий тажҳизотлар ва дори-дармон маҳсулотларини ўз ичига олган бир томонлама ва зулмкор санкцияларга учраган мамлакатлар аҳолиси айниқса коронавирус билан касалланганлар учун кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф яқинда коронавирусни авж олгани пайтида АҚШнинг душманлик сиёсатини танқид қилиб, дунё энди АҚШнинг тиббий терроризм билан чамбарчасб боғлиқ бўлган иқтисодий терроризми олдида сукут сақлай олмайди деб эълон қилганди.