октябр 11, 2020 16:59 Asia/Tashkent
  • Европада коронавирус билан касалланганлар сони кескин кўпаймоқда

Статистикага асосан, Европада коронавирусни юқтирганлар сони кескин ошмоқда.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Франциянинг жамоат соғлиқни сақлаш идорасининг маълумотларига биноан, март ойда бу мамлакатда касаллик авж олганидан бери коронавирус юқтириб олганлар сони 691 минг 977 кишига етган.

Ҳисоботга биноан, сўнги 24 соат ичида Франция касалхоналарида  яна 62 кишини коронавирусдан вафот этгани билан бу  вирусдан вафот этганлар сони 32 минг 630  нафарни ташкил этди.

Франция расмийлари  коронавирус пандемияси тўғрисида максимал огоҳлантиришни эълон қилиб, жамоат жойларида қаттиқ назорат- чораларни кўриб чиқмоқда.

Шунингдек Британия ҳукумати томонидан эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, бу мамлакатда ўтган 24 соат ичида коронавирус билан касалланишнинг яна 15 минг 166 ҳолатини қайд этилиши билан вирусга чалинганларнинг умумий сони  590 минг 845 кишига ва  вирус туфайли ўлганлар сони 42 минг 760 нафарга етди.

Статистик маълумотларга кўра, Италияда 434 минг 770 дан ортиқ инсонлар Сovid-19 касалликига мубтало бўлган ва  улардан 36 минг 111 нафари вафот этган.

Ёрлиқ