НАТО Германия ҳудудида ядровий манёвр ўтказади
НАТО Германия авиабазасида ҳақиқий уруш юз берганда ядро қуролидан фойдаланишни машқ қилиш учун махфий манёрвлар ўтказмоқчи.
НАТО ўз шериклари билан афтида узоқ вақтдан бери ўтказмоқчи бўлган машғулотларда ушбу ҳарбий альянсни ҳимоя қилиш учун ядро қуролларини симулция қилишни назарга тутган ва Германия ҳаво кучлари ҳам бу машқларда муҳим рол ўйнаши кутилмоқда
Германия ахборот агентлигининг хабарларига биноан, ушбу махфий машғулотлар шу ҳафта Steadfast Noon номи остида бошланади.
Машғулотларда уруш юз берганда ядро қуроли билан жиҳозланиши мумкин бўлган бомбардимончи самолётлардан фойдаланилади.
Nordrayn-Vestfalen ҳарбий ҳаво базаси манёвр майдонига айланади ва унда Голландия, Белгия ва Италия қирувчи самолётлари иштирок этишади.
Машқлар шу ҳолда ўтказилмоқдаки, НАТО аъзолари хусусан, Ғарб давлатлари совуқ урушга қайтишни олдин олиш ва ядро қуролларига қарши чиқишга ваъда қилиб келмоқда.