Россияда коронавирусдан кунлик ўлим ҳолатлари бўйича рекорд қайд этилди
(last modified Thu, 22 Oct 2020 09:02:27 GMT )
октябр 22, 2020 14:02 Asia/Tashkent
  • Россияда коронавирусдан ўлим ҳолатлари кескин ошди
    Россияда коронавирусдан ўлим ҳолатлари кескин ошди

Кеча Россиянинг коронавирусга қарши кураш штаби, коронавирус инфекцияси тарқалишидан бери мамлакатда кунлик ўлим ҳолатлари бўйича кунлик рекорд кўрсаткичи қайд этилганини маълум этди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Россиянинг коронавирусга қарши кураш бош штаби баёнотида ўтган бир сутка ичида мамлакатда 317 киши коронавирусдан вафот этгани келтирилган.

Шу билан Россияда коронавиурс қурбонлари сони 24 минг 952 кишига етди.

Бу рақам коронавирус кассалиги туфайли бир сутка ичида Россиядаги энг юқори ўлим кўрсаткичидир ва олдинги рекорд кўрсаткичи  октябрь ойининг 15 чисида қайд этилганди. Уша кунда Россияда 286 киши коонавирусдан қурбон бўлганди.

Россиядаги коронавирус қурбонларининг аксарияти пойтахт-Москва шаҳрида қайд этилган.

Россияда коронавирус касаллиги даражасининг ошиши мамлакат расмийларини қаттиқ ташвишга солган.Шунингдек Россия давлати янги чораларида  ресторанларда, одамларнинг ҳаракатини назорат қилиш ва уларни  Москва станциялари ва поезларида шунингдек дўконларда ва жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиш ва қўлқоп қийишга мажюу қилишни бошлаган.

 

Ёрлиқ