Абдулла Абдулла Афғонистондаги терорчиларни огоҳлантирди
Афғонистон олий ярашиш бўйича кенгаши раҳбари Афғонистондаги Ал-Қоида ва ИШИД террорчиларини огоҳлантирди.
Ово ахборот агентлигинг хабар қилишича, бугун Абдулла Абдулла мамлакат хавфсизлик кучлари томонидан Афғонистоннинг Ғазни вилоятида Толибон гуруҳи етакчиси Абумуҳсин Алмисрийни ўлдирилганига ишора қилиб, террорчик гуруҳлар айниқса Ал-Қоида ва ИШИД террорчилари ўз етакчиларини ўлдирилганидан кейин Афғонистон улар учун бошқа тинч ва хавфсиз жой бўлмаганини сезишлари лозим деб изоҳлади.
Афғонистон олий ярашув бўйича кенгаши раиси ўз сўзларида Абумуҳсин Алмисрий Ал-Қоида террорчилик гуруҳининг етакчилари ва юқори даражали аъзоларидан бири бўлганини ва минтақада турли хил терактлар ташкил этиш ва амалга ошириш иштирок этганини қўшимча қилди.
Абдулла Абдулла шунингдек Афғонистонда адолатли, умумий тинлик ўрнатиш билан бу мамлакатда террорчилик гуруҳлларнинг фаолияти ва ҳаракатлари абадий тўхтатилишини таъкидлади.
Афғонистон миллий хавфсизлик агентлиги бундан икки кун олдин Афғонистон хавфсизлик кучлари Ал-Қоида террорчи гуруҳининг етакчиларидан бири Абумуҳсин Алмисрийни Ғазни вилоятида ўлдирганини хабар қилганди.