Россия: Ғарб Белоруссияда рангли инқилобни амалга оширишга уринмоқда
(last modified Wed, 28 Oct 2020 10:34:24 GMT )
октябр 28, 2020 15:34 Asia/Tashkent
  • Шойгу: Ғарб Белоруссияда рангли инқилобни амалга оширишга интилмоқда
    Шойгу: Ғарб Белоруссияда рангли инқилобни амалга оширишга интилмоқда

Россия мудофаа вазири Ғарб давлатлари Россия билан интеграциялашишини олдини олиш мақсадида Белоруссияда рангли инқилобни амалга ошириш пайидалар дея айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу  Россия ва Белоруссия Мудофаа вазирликларининг етакчи маъсуллари билан ўтказган қўшма йиғилишда, Ғарб давлатлари  Минск давлатининг мухолифатини сиёсий ва молиявий жиҳатдан ҳимоя қилиш орқали бу мамлакатда рангли инқилобни амалга оширмоқчи деб таъкидлади.

Сергей Шойгу шунингдек, ғарбликлар атайлаб рангли инқилоб кун тартиби ёрдамида баъзи мамалакатларнинг ички ишларига аралашиб тартибсизликларни вужудга келтиришга уринаётгнини баён этар экан, Ғарб давлатларининг мақсади Россия билан интеграциялашувини олдини олиш учун  Белоруссияда рангли инқилобларни амалга оширишдир деб қўшимча қилди.

Россия мудофаа вазири шунингдек Белоруссия Россиянинг қўшни, иттифоқчиси ва яқин стратегик шеригидир деб изоҳлади.

9 август куни Белоруссияда бўлиб ўтган президентлик сайловларнинг олтинчи туридан ва Александр Лукашенконинг қайта сайланишидан сўнг, унинг мағубиятга учраган рақиби Светлана Тихановскаянинг қўллаб- қувватловчи бу мамлакатнинг турли шаҳарларидаги фуқаролар сайлов натижаларига норозлик билдириб кўча хиёбонларга чиқишди ва полиция ходимлари билан тўқнашишди.

Яқинда Лукашенко Беллоруссиядаги норозилик намойишларга тўхталиб тартибсизликларнинг манбаи чет элда эканлигини эълон қилганди.

 

Ёрлиқ