Тихановская ўз тарафдорларига Лукашенконинг ҳукуматдан четлаштиришга ваъда берди
Белоруссия оппозицияси етакчиси, Лукашенконинг ушбу баҳорда президент лавозимидан кетишини кутаётганини айтди.
Белоруссия оппозицияси етакчиси Светлана Тихановская, Германиянинг Bild am Sonntag газетасига берган интервьюсида, Белоруссия президенти Лукашенконинг режими шу йил албата қулайди деб иддао қилди.
Тихановская Лукашенконинг истеъфосини қандай башорат қилинганлиги ҳақидаги саволга жавобан, мен Ғарбнинг шу жумладан Европа Иттифоқи ва АҚШнинг Минскка қарши халқаро босим ўтказиши ва бизларни қўллаб-қувватлашишига ишонаман деб эълон этди.
Белоруссия оппозицияси раҳбари шунингдек зўравонлик инқилоби ўрнида тинч намоийшларга ишонишини таъкидлаб, Белоруссия оппозицияси билан Европа Иттифоқи ҳамкорлиги ва бирдамлигини исташини билдирди.
У ўз сўзларида Европа Иттифоқи ичидаги улкан бюрократияларни ҳисобга олган ҳолда, мен кутаётган жараён сустдир ва биз эса кўпроқ, қаттиқроқ ва албата тезроқ санкцияларни/ Минскка қарши/ қидирмоқдамиз деб аниқлик киритди.
Эслатиб ўтамиз Тихановская 2020 йил августида мамлакат президентлик сайловлари натижалаини эълон қилинагидан кейин ўзини сайловларда ғолиб эканлини иддао қилиб натижалар эълон қилинганига кўп ўтмай Белоруссидан қочиб кетганини маълум қилди.
Бу ўзгаришлардан сўнг, АҚШ ва Европа иттифоқи Лукашенко ва Белоруссия ҳукуматини бошқа айрим расмийларига қарши санкциялар жорий этди.