Макрон исломофобик сўзларидан воз кечишга уринмоқда
(last modified Sun, 01 Nov 2020 06:17:42 GMT )
ноябр 01, 2020 11:17 Asia/Tashkent
  • Макрон исломофобик сўзларидан воз кечишга уринмоқда

Франция президенти ислом динига қарши позицияларидан воз кечиб, ижтимоий тармоқларда чоп этиладиган мақолаларни ҳақиқатга мос келмаслигини таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Франция президенти Эмануэль Макрон Твиттердаги ўз мурожаатида  Франциянинг ижтимоий тармоқларида айтилганлардан фарқли улароқ, ҳеч қандай дин билан боғлиқ муаммоси йўқлигини ёзди.

Макрон ўтган кунлардаги исломбадбинлик позициясига ишора қилмасдан, барча динларнинг пайравлари диний маросимларини эркин тарзда бажаришади дея даъво қилди.

Франция президенти Эммануэль Маркон "Ал-Жазира" телеканалига берган интервьюсида, Францияда босиладиган Шарли Эбдо журналининг  ҳақоратли ҳаракатларини оқлашда ҳам, француз журналларида нашр этилган карикатураларга нисбатан мусулмонларнинг ҳиссиёти -туйғуларини тушуниши ва сезишини айтди.

Франциянинг Шарли Эбдо -Charlie Hebdo журнали бир неча бор ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ га нисбатан ҳақорат қилувчи карикатураларни нашр этди. Бу ҳақоратли ҳаракатлар эса ислом оламида кенг қораланмоқда.

Франция ҳукумати ва бу мамлакат президенти Эммануэль Макрон эса  ислом ва мусулмонларга қарши ҳақоратлар ва босимларни олдини олиш ўрнида  мазҳаблар ва динларга нисбатан ҳақоратларни сўз эркинлигининг бир қисми сифатида кўрсатишмоқда ва сўнгги сўзларида Макрон ҳатто ислом азиз пайғамбарига нисбатан ҳақоратли карикатураларни нашр этилишини давом этишини маълум қилди.

Кўплаб исломий ва араб давлатлари ҳам Францияда исломнинг азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ га нисбатан ҳақоратли карикатураларини нашр этилишидан ғазабага келиб кенг -қамровли норозилик намоийшлар ўтказишмоқда. Улар Франция президенти Эммануэль Макроннинг ислом азиз пайғамбарига нисбатан ҳақоратларини қўллаб -қувватлаганини кескин қоралаб француз товарларни бойкот қилишмоқда.

Кўплаб, исломий мамлакатлардаги норозилик намойишлар жараёнида  Франция байроғи ва Макрон тасвирларини оловга ташланган ва мусулмонлар Франция расмийларидан расман кечириб сўрашини талаб қилишмоқда.