Толибон гуруҳи афғон давлат кучларини урушдан воз кечишга чақирди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i55640-Толибон_гуруҳи_афғон_давлат_кучларини_урушдан_воз_кечишга_чақирди
Толибон гуруҳи афғон хавфсизлик кучларини давлат армияси сафидан чиқишга чақириб, Афғонистонни уларнинг умумий уйи эканлиги ва уни босиб олишдан қутқаришни эълон қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
ноябр 02, 2020 13:17 Asia/Tashkent
  • Толибон Афғонистон давлат ҳарбийларини урушдан воз кечишга чақирди
    Толибон Афғонистон давлат ҳарбийларини урушдан воз кечишга чақирди

Толибон гуруҳи афғон хавфсизлик кучларини давлат армияси сафидан чиқишга чақириб, Афғонистонни уларнинг умумий уйи эканлиги ва уни босиб олишдан қутқаришни эълон қилди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Толибон  бу гуруҳ етакчисининг амнистия тўғрисидаги буйруғидан кейин тарқатган баёнотида  Кобул давлати хавфсизлик кучларини урушдан воз кечишга чақириб, акс ҳолда  уларга ҳужумларни кенгайтиришини даъво қилди.

Толибоннинг ушбу таклифи шу ҳолдадирки,  бу гуруҳ ҳозиргача оташкесим бўйича барча талабларни қабул этмаган ва музокаралар билан бир вақтда Афғонистоннинг  20 дан ортиқ вилоятларида уруш давом этмоқда.

Олдинроқ баъзи ахборот манбалари,  афғонлараро музокаралар жараёнини енгиллаштириш мақсадида Қатарнинг воситачилик қилиши учун Афғонистон давлати билан Толибон гуруҳининг келишувидан хабар тарқатишганди. Афғонистондаги уруш ва хунрезликларни тугатиш учун Кобул давлати ва Толибон ўртасидаги тинчлик музокаралари 12 сентябрда  Қатар пойтахти Доха шаҳрида бошланди.

Аммо АҚШ ушбу музокараларни ўтмишдаги каби бузишга уринмоқда.