ноябр 03, 2020 14:17 Asia/Tashkent
  • Макрон ислом азиз пайғамбарига нисбатан айтган ҳақоратли сўзларидан пушаймон бўлди

Франция президенти Эммануэль Макрон ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/га нисбатан айтган ҳақоратли сўзларидан афсусланишини билдириб, ислом ва ислом оламини ҳурмат қилишини тан олди.

Яқинда Франция президенти Эммануэль Макрон берган баёнотида Францияда ислом пайғамбарига қарши ҳақоратли карикатурларни нашр этишга давом беради деб айтганди.

Эммануэль Макрон кеча Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан телефон орқали суҳбатида, унинг мақсади ислом ва мусулмонларни ҳақорат қилиш эмаслиги баён этиб, терорризм -экстремизм ва ислом дини ва ислом дунёси ўртасида катта фарқ борлигини тасдиқлашишини эълон қилди.

Маҳмуд Аббос ҳам бу суҳбатда ҳар қандай террорризм, экстремизм ва зўравонликка қарши эканлигини таъкидллаб, ҳар бир инсон  динлар ва диний шахсиятларни ҳурмат қилиб ва ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ ва бошқа илоҳий анбиёларга нисбатан ҳақоратларга йўл қўймаслиги, динлар ва пайғамбарларни ҳақорат қиганларни қоралашиш кераклигини таъкидлади.

Ёрлиқ