Озарбойжон республикаси армияси Қорабоғдаги яна 7 қишлоқни озод қилди
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ можаро зонасидаги яна 7 та қишлоқни арманистонликлар ишғолидан озод қилинганини эълон этди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Илҳом Алиев Твиттер саҳифасида қилган мурожаатида, Боку давлат кучлари Жаброил туманидаги Мирак ва Ковдор, Зангилон тумнанидаги Машҳадий Исмоилий ва Шафибекли ҳамда Қубодли туманидаги Башорат, Қорокишилар ва Қорочанли қишлоқларини озод қилишганини маълум этди.
Шу ҳолда Арманистон Мудофа вазирлиги наттоғи Шошан Степаниян ҳам сўнги 24 соат ичида Озарбойжон республикаси армияси оғир ҳарбий техникалар ёрдамида Тоғли Қорабоғ минтақаси Лочин туманидаги Барзур шаҳрига кирмоқчи бўлганида арман қўнишларининг қаршиликларига дуч келиб орқага чекинишга мажбур бўлдилар деб эълон қилди.
Арманистон томонининг даъвосига асосан бу тўқнашувларда, Озарбойжон республикаси армиясига тегишли 5 танк, 2 та зирҳли машиналар нобуд этилган.
Арманистон Мудофаа вазирлиги наттоғи шунингдек Лочин туманида тўқнашувлар давом этаётганини ва Арманистон кучлари шаҳардаги вазиятни назорат қилаётгнини қўшимча қилди.