Афғонистон ҳукумати Кобул университетидаги теракт сабаблари ўрганиб чиқишни бошлади
(last modified Thu, 05 Nov 2020 09:53:34 GMT )
ноябр 05, 2020 14:53 Asia/Tashkent
  • Кобул университетидаги теракт сабаблари ўрганиб чиқилади
    Кобул университетидаги теракт сабаблари ўрганиб чиқилади

Афғонистон пойтахти Кобул университети хавфсизлигини таъминлай олмаганлиги учун ҳибсга олинган 13 нафар полиция ходимлари озод этилди.

 Бир ойдан бери Афғонистон пойтахти-  Кобул шаҳри хавфсизлик масъулиятини ўз зиммасига олган Амруллоҳ Солиҳ   ҳозирда ҳеч кимни пойтахт хавфсизигини таъминлашда масъулиятсизликда айблаб ҳибсга олиш мумкин эмас деб айтди. У шунингдек Кобул университетига қилинган теракт бўйича очилган делони тугалланмаганлигини қўшимча қилди.

Аммо Кобул полицияси наттоғи Фирдавс Фаромарз  кеча сўзлаган нутқида, 13 нафар полициячи, жумладан уччинчи хавфсизлик округининг полиция бошлиғи ва бу минтақадаги жиноятчиликка қарши кураш директори   Кобул университети хавфсизлигини таъминлашда камчиликларга йўл қўйиш айлбови билан ҳибсга олинган ва ҳарбий прокуратурага таништирилган деб айтди.

Эслатиб ўтамиз душанба куни Кобул университети юридик факультети қуролли шахслар томонидан ҳужумга учради ва олти соатлик жангдан сўнг уч террорчи йўқ қилинди.

Баъзи хафсизлик манбалар бу ҳужумда  35 нафарни ҳалок бўлгани ва 25 кишини жароҳатланганини эълон қилишган.

Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчи-такфирий гуруҳи ўз зиммасига олган бўлса-да, Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг биринчи ўринбосари Амруллоҳ Солиҳ  ҳужум учун Толибон ва Ҳаққоний террорчи гуруҳи ҳам жавобгар деб таъкидлади.

 Кобул университетитда содир бўлган ва ўнлаб одамларнинг қурбон бўлиши ёки ярадор бўлишига олиб келган,  террорчилик ҳужум Афғонистон халқи, ҳамда хорижий давлатларнинг жумладан Эрон ислом жумҳуриятининг расмийларининг ғазабига сабаб  бўлди ва улар бу терактни инсоний фожеа ва уруш жинояти деб баҳоладилар.