Арманистон давлати Қорабоғ урушида тинчлик таклифи билан чиқди
Арманистон Бош вазири яқинда Тоғли Қораоғ юзасидан Озарбойжон республикаси билан тўқнашувлардан кейин ўз мамлакатининг тинчлик бўйича таклифини эълон қилди.
Орман радиоси сайтининг хабар қилишича. Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Бокуга қилган адолатли ва тинчликка асосланган таклифига тўхталиб, бу лойиҳани икки мамлакат ҳуқуқларига риоя қилиши ва Қорабоғ минтақасида тинчлик ўрнатишга мос келишини қўшимча қилди.
Арманистон Бош вазири ўз сўзларида, таклиф бошқа мамлакатларга тақдим этилан, ва агар бу лойиҳа Боку томонидан қабул қилинмаса, кейинги музокараларга умид қолмайди деб таъкидлади.
Бундан олдин Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев Арманистон билан ўтказилган музокараларни ўтмишмадаги самарасизлиги сабабли фойдасиз деб айтганди.
Сўнгги хабарларга кўра, Боку ва Ереван давлат армиялари бир- бирларининг позицияларига ҳужумларни давом эттиршмоқда.
Озарбойжон респбликаси Мудофаа вазирлигига кўра кеча ҳам оқдаре, Оқдам ва Хожаванд минатқаларида икки давлт армиялари ўртасида тўқнашувлар юз берди.
Шу ҳолда Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев Қорабоғдаги яна 16 қишлоқни Арманистон армияси ишғолидан озод қилганини айтган
Боку давлат армтяси хабарига кўра, тўқнашувлар жараёнида Арманистонга тегишли бир нечта зирҳли машиналар йўқ қилинди ва бир қатор арман кучлари ҳам ҳалок бўлган.
Арманистон ва Озарбойжон республикаси кучлари ўртасида ҳарбий тўқнашувлар 27 сенябрь куни бошланди. Халқаро воситачиларнинг аралашуви ва ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги 3 та халқаро келишувга қарамай, можаро бир ойдан бери давом этмоқда.
Ҳозирга қадар кўплаб мамлакатлар шу жумладан Эрон ислом жумҳурияти Тоғли Қорабоғ можароларини тўхтатиш ва Боку ва Ереван ўртасида музокараларни бошлашни талаб қилган.