Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ музокараларининг самарасизлигини танқид қилди
(last modified Mon, 09 Nov 2020 07:42:51 GMT )
ноябр 09, 2020 12:42 Asia/Tashkent
  • Алиев: 30 йил ичида  Қорабоғ можаросини ҳал қилиш учун  саъй-ҳаракатлар  самарасиз бўлган
    Алиев: 30 йил ичида Қорабоғ можаросини ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатлар самарасиз бўлган

Озарбойжон республикаси президенти Тоғли Қорабоғдаги Шуша стратегик шаҳрини Арманистон ишғолидан озод қилинганини таъкидлаб, 30 йил ичида Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш учун қилинган саъй-ҳаракатларни самарасиз дея атади.

Эрон телерадиокомпанпиясининг хабар қилишича, Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев  телеканалларга берган интервьюсида, Шуша шаҳрини озод этилиши Арманистон билан уруш майдонларидаги қарамақаршилик натижасидир дея айтди.

Алиев  Минск гуруҳи ва Тоғли Қорабоғ инқирозида алоқадор давлатларни танқид қилиб, 30 йил давомидаги мамлакатлар саъй -ҳаракатларининг натижасизлигини таъкидлаб, якуний ечим ҳарбий ва уруш вариантини ҳам ўз ичига олади дея қўшимча қилди.

Озарбойжон республикаси президенти  шунингдек  ўз ҳукумати томонидан армиянинг жанговар қобилиятини ошириш бўйича олиб борилаётгаи саъй-ҳаракатларни юқори баҳолаб, агар Арманистон таслим бўлишга рози бўлмаса, уруш ҳам барча минтақалар озод бўлганига қадар давом этади дея аниқлик  киритди.

Тўқнашувларнинг янги босқичи эса жорий йил 27 сентябрда бошланди ва ҳар икки томоннинг бир қатор ҳарбий кучлари ва тинч аҳолисининг ҳалок бўлиши ва яраланганига сабаб бўлди.