Олимлар яна бир хавфли вирус тарқалиши тўғрисида огоҳлантиришмоқда
Жанубий-шарқий Осиёда кўршапалаклардан одамга йуқадиган хавфли вирус топилди. Мутахассислар бу вирусни тез тарқалаётгани ҳақида огоҳлантиришмоқда.
"Экспресс" тарқатан хабарга кўра, АҚШ олимлари, кўршапалаклардан одамларга юқадиган "Нипаҳ" вирусининг хавфли касалликнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин деб хулоса чиқаришмоқда.
Бу касаллик эпидемияси ҳар йили Бангладеш ва Ҳиндистоннинг зич жойлашган ҳудудларида вужудга келади. Олимларга кўра, одамлар ушбу вирусни кўршапалакларнинг тупуги теккан мевалар орқали юқтиради
Ушбу вирус учун даво ёки вакцина йўқ шунингдек вируснинг ўлим даражаси 90 фойизни ташкил қилади.
Уларнинг қўшимча қилишича, Нипаҳ вирусини одамдан одамга юқиши SARS-CoV-2 коронавирусига қараганда анча қийин, аммо унинг авж олиши тобора ортиб бормоқда
Бундан ташқари агар илгари вирус кўп мевалар бўлган ҳудудларга тарқалган деган фикрлар бўлса-да, ҳозирда юқумли касаллик Жанубий-Шарқий Осиёнинг исталган жойида пайдо бўлиши мумкин.
"Нипаҳ" вируси миянинг яллиғланиши ва нафас йўлларининг касалликларни қўзғатиши мумкин.
Касаллик ҳайвонларнинг сўлаг бези билан ифлосланган меваларни истеъмол қиладиган одамларга юқади.