Трамп фарзандлари ҳам сайловларда кенг фирибгарликлар бўлгани ҳақида даъво қилишмоқда
АҚШ президентинингфарзандлари илгаригидек АҚШдаги сайловлар тўғрисида ёлғон маълумотлар тарқатиб, отасининг мағлубиятини қабул қилишдан бош тортишмоқда.
СИ ЭН ЭН телеканалининг бугунги хабарига кўра, Дональд Трампнинг ўғли кичик - Жуниор Дональд Трамп ўзининг Твитердаги саҳифасини сайловларлардаги фирибгарликлар ҳақидаги ассосиз айбловлар билан тўлдирган.
Твиттер тармоғи ҳам Трамп ўғлининг бу хусусдаги даъволарини баҳлси иддаолар сифатида белгилаб қўйган.
Трампнинг бошқа ўғли Эрик ҳам Трампга берилган айрим сайлов бюллетенларни ёқиб юболрилгани ҳақида сохта видео тарқатди.
Дональд Трамп ўғри даъво қилган Виржиния штати расмийлари бу даъволарга жавобан: ушбу видеода кўрсатилган бюллетенлар эмас дея жавоб беришди.
Трампнинг қизи Иванка Трамп ҳам ижтимоий тармоқлардаги ўз мурожаатида Трамп Аляскада кўпчилик овоз билан ғалаба қозонган деб ёзди.
Си ЭН ЭН телеканали Иванканинг ушбу даъволарига кўрсатган аксиламалида, Трампни Аляскада ғалаба қозонишини олдин кузатганини эълон этди.
Мазкур хабарда келтирилишича, Жо Байден Аляска овозларидан ташқари ҳам 270 элекрол овозларни касб этган.
Сўнгги кунларда Трамп ва республикачилар 3 ноябрь куни бўлиб ўтган АҚШ президентлик сайловларида кенг тарқалган фирибгарилк масалаларни бир неча бор кўтаришди.
Ушбу даъволарга қарамай, АҚШнинг турли штатларидаги расмийлар сайловларда қалбакилаштиришнинг жиддий далилларини топмаганликларини бир неча бор таъкидладилар.