Пелоси республикачиларга хитобан: сиёсий циркни тўхтатинг
(last modified Sat, 14 Nov 2020 06:37:47 GMT )
ноябр 14, 2020 11:37 Asia/Tashkent
  • Ненси Пелоси респбликачиларни сиёсий циркни тўхтатишга чақирди
    Ненси Пелоси респбликачиларни сиёсий циркни тўхтатишга чақирди

АҚШ вакиллар палатаси спикери мамлакат президенти Дональд Трамп ва республикачи паритяси вакилларини президентилк сайловлар натижаларини қабул қилишдан бош тортганини қаттиқ танқид қилди.

АҚШ вакиллар палатаси раиси Ненси Пелоси  республикачиларни сайловлар натижаларини қабул қилишдан бош тортиб келаётгани ҳамда  АҚШ демократик партияси номзоди Жо Байденнинг ғалабасини  тан олмаслигини танқид қилиб,  уларни  сиёсий цирк ўрнида  коронавирусга қарши курашиш тўғрисида жиддий ўйлашга чақирди.

Пелоси республикачи паритяси вакилларига хитобан, сиёсий циркни тўхтатинг ва  АҚШ халқи учун муҳим бўлган нарсалар устида ишланг деб таъкидлади.

АҚШ вакиллар палатаси спикери ўз сўзларида  республикачиларнинг халқ истак -хоҳишларини ҳурмат қилмаслиги афсусланарлидир дея изоҳлади.

АҚШ ОАВ-и шу жумладан СИ ЭН ЭН, Факс- нюс, СБС, Асошейтед -пресс ва Нью-йорк- таймс газеталари кеча 7 ноябрь куни Жо Байден АҚШ президентлик сайловида 290  электрол овозларни қўлга киритиб,  мамлакат президенти бўлди, аммо Трамп фақат 214 электрол овозни касб этди дея эълон қилишди.

Трамп ҳокимятни АҚШнинг сайланган президенти Жо Байденга топширишнинг расмий жараёнини бошлайдиган ҳужжатни ҳали имзоламаган.