Афғонистон ҳукумати АҚШ газетаси даъволарини рад этди
Афғонистон АҚШ газетасининнг Ал-Қоида тармоғининг иккинчи рақамли шахсини Теҳронда ўлдирилганлиги ҳақидаги даъвосини ёлғон деб атади.
Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Афғонистон ташқи ишлар вазири ўринбосари New York Times газетасининг даъвосини рад этар экан, Ал-Қоида террорчи такфирий гуруҳининг етакчиларидан бири бўлган ва Ал-Мисрий номи билан танилган Ҳисом Абдулрауф Афғонистон миллий хавфсизлик кучлари томонидан Ғазни вилоятининг Андар ҳудудида ўтказилган амалиётда ўлдирилган деб айтди.
Афғонистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвайс Ноб шунингдек Афғонистонда Ал-Мисрийниг ўлдирилиши, Ашраф Ғани ҳукуматининг терроризмга қарши курашга содиқлигини кўрсатди ва Кобул давлати ҳам ушбу машъум оқимга қарши курашишда давом этади деб таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, New-York Tayms газетаси АҚШ разветкаси расмийлари Ал-Қоиданинг иккинчи рақамли одами ва Бин Ладен ўғлининг беваси 3 ой олдин АҚШ буйруғи билан Теҳронда Исроил разведкаси томонидан ўлдирилганини маълум қилишган дея даъво қилди.
Эрон ТИВ наттоғи, Эронда Ал-Қоида террорчи гуруҳ етакчиларидан бирини ўлдирилгани тўғрисидаги хабарларга кўрсатган аксиламалида, ушбу террорчи гуруҳ аъзоларини Эрон ҳудудларида бўлиши тўғрисидаги даъволарни рад этди.
Саъид Хатибзода ўз сўзларида АҚШ ОАВига ҳам, АҚШ ва сионистик режим расмийларининг Голливуд сенариясига ўхшаган тузоғига тушмасликларини маслаҳат берди
Албатта Эрон ислом жумҳуриятига қарши бегона ва душманларларга тегишли ОАВнинг иддаолари шу ҳолдадирки, АҚШ ва сионистик режим терроризмнинг асли ҳомийлари бўлиб, бу машъум оқимнинг пайдо бўлишининг сабабчилари ҳисобланишади.
АҚШ ва сионистик режим ҳозиргача такфирий террорчи оқимлар жумладан ИШИД ва Жабҳатун-нусра террорчиларини ҳимоя қилишлари билан Ироқ, Сурия, Фаластин ва Яманда минглаб мусулмонларни қону тўпроққа белантиришган.