Ўзбекистон ва Покистон ТИВ раҳбарлари " Трансафғон" лойиҳаси хусусида маслаҳатлашдилар
Ўзбекистон ва Покистон ТИВ раҳбарлари " Трансафғон" темир йўли лойиҳасини ривожлантириш масаласини муҳокама қилди.
Эслатиб ўтамиз кеча сешанба куни Озарбойжон республикасининг Шуша шаҳрида ЭКО- Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари кенгашининг 27-йиғилиши бошланди.
Эрон Ислом республикаси, Покистон, Туркия, Афғонистон, Озарбойжон республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ЭКО ташкилотига аъзо давлатлар ҳисобланади.
Покистон ТИВ раҳбари Жалил Жилоний ЭКО ташкилотининг 27-йиғилиши доирасида ўзбекисонлик ҳамкасби Бахтиёр Саидов билан ҳам суҳбатлашди.
Покистон ТИВ раҳбари Жалил Жиланий ҳам Исломобод ҳукуматлариниг Тошкент билан яхши муносабаталарига ишора қилиб биз Ўзбекистон билан савдо алоқалрини кенгайтириш ва Трансафғон йўли лойиҳасини ривожлантиришга интилмоқдамиз деб маълум қилди.
Мазкур темир йўл линияси Афғонистоннинг Мозори Шраф шаҳридан бошланиб Пактиё вилоятнинг Харлачи келишмасигача етиши керак.