Бокуда Сергей Шойгу ва Илҳом Алиевнинг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Sun, 22 Nov 2020 08:33:47 GMT )
ноябр 22, 2020 13:33 Asia/Tashkent
  • Сергей Шойгу ва Илҳом Алиев мулоқот қилдилар
    Сергей Шойгу ва Илҳом Алиев мулоқот қилдилар

Озарбойжон президенти Бокуга сафар қилган Россия мудофаа вазири ва уни ҳамроҳлик қилган делегацияни қабул қилганида, Арманистон билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим қоидаларини тўлиқ бажаришга чақирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Озарбойжон  республикаси президенти Илҳом Алиев  Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан суҳбатида, Боку нуқтаи назаридан, Арманистон билан оташкесим келишуви қоидалари мувафаққият билан ижро этилмоқда,  бу эса Боку ва Ереван томонларининг узоқ йиллик можаросини тугатишга ва сиёсий тартибга солиш босқичига ўтишга тайёрлигини кўрсатди деб қўшимча қилди.

Илҳом Алиев  Озарбойжон  республикаси томонидан,  Оғдом шаҳрини назорат этила бошлангани ва бу туманга Боку қўшинларини кирганини таъкидлаб,  Боку давлати минтақада Россия тинчликпарварлик кучларининг борлиги ва  уларни жойлаштиришини мамнуният билан қабул қилади ва бу минтақани барқарорлаштиришнинг муҳим омили сифатида билади  деб аниқлик киритди.

Озарбойжон президенти  Тоғли Қорабоғ урушида  94 нафар фуқароларнинг ўлдирилгани ва 400дан ортиқ тинч аҳолини жароҳатланганига ишора қилиб, тинчлик шартномаси имзоланганидан бери  оташкесим битимини жиддий бузилишлари кузатилмаган дея айтди.

Эслатиб ўтамиз бу учрашувдан олдин Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Ереван шаҳрида Арманистон Бош вазири Николь Пашинян билан учрашиб, Тоғли Қорабоғ билан боғлиқ сўнгги масалалар ҳам икки мамлакат ўртаисдаги ғҳамкорликларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашганди.