Исроил режими шаҳид Муҳсин Фахрийзодага суиқасд амалининг асосий ижрочисидир
АҚШнинг юқори мартабали расмийси Исроил режимини эронлик ядрошунос ва мудофаа соҳасининг олимига суиқасд амалининг асосий ижрочиси эканлигини таъкидлади.
"Вашингтон пост" газетасининг хабар қилишича, ўз исмини ошкор қилишини истамаган АҚШнинг юқори лавозимли расмийси эронлик ядрошунос олими шаҳид Муҳсин Фахрийзодага нисбатан суиқасдга тўхталиб, ушбу жиноятда сионистик режимнинг ролига шубҳа йўқ деб айтди.
АҚШ етакчи расмийларининг айтишича, бу террор ва террорчилик ҳаракат исроилликлардан бошқа томонларнинг иши эканлигини кўрсатадиган маълум йўқ деб қўшимча қилди.
АҚШнинг юқори мартабали ушбу лавозими шунингдек, Муҳсин Фахрийзодага нисбатан суиқасдга АҚШнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини иддао қилди.
Ғарб разведкаси етакичларидан бири ҳам, олдинроқ Эроннинг ядрошунос ва мудофаа соҳасидаги олими Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилгани сионистик режим томонидан Эроннинг ядро дастурини бузиш учун узоқ вақтдан бери давом этаётган режаси эканлигини аниқ айтганди.
АҚШ демократларига яқин бўлган либерал-сионистик жараёни лобистлари -"Жи Стрит" лоббистлари раиси Жерми Бин Эми ҳам шаҳид Фахрийзодани террор этилганига билдирган муносабатида Твиттер саҳифасида, Эроонга қарши ҳозирги ҳатти -ҳаракатлар ҳарбий қарама-қаршиликни келтириб чиқариш ва дипломатия имкониятини тугатиш мақсадидаги урунишдир деб ёзганди.
Эслатиб ўтамиз эронлик 27 ноябрь, ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзода кеча Теҳрон вилоятининг Дамованд шаҳрида содир этилган терактда шаҳид бўлди.