НАТО Россия билан музокаралар олиб бориш пайидадир
НАТО Бош котиби ушбу иттифоқ ташқи ишлар вазирларининг Россия билан музокаралар олиб боришга урғу берганини эълон қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишча, кеча НАТО Бош котиби, Yens Stoltenberg 1 декабрь бу ташкилот ТИВ раҳбарлари билан виртуал шаклидаги йиғилиши ортидан, журнатлистлар билан суҳбатида, Россия билан музокаралар олиб бориш муҳимлигини таъкидлаб, бу учрашув Европада Россиянинг беқарорлаштирувчи ҳаракатлари қаршисида НАТОнинг превентив вазиятини тартибга солиш масаласини муҳокама этилганини иддао қилди.
НАТО Бош котиби шунингдек, биз Россия кучларининг Грузия, Шарқий Украина ва Молдованинг айрим қисматларига жойлашлаштирилганига гувоҳмиз дея даъвосини такрорлади.
Россия ва НАТО ўртасидаги муносабатлар, 2014 йилдан бери Украинада ғарбпараст ҳукумат иш бошланганидан бери кескинлашмоқда.
НАТО ташкилоти ҳар йили, Россияга қўшни минтақаларда жумладан Қора денгиз, ва Болтиқбўйида бир нечта ҳарбий машғулотлар ўтказади, аммо Россия ҳам бунга жавобан ҳарбий машқлар ўтказиб келмоқда.