ШҲТ эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахризоданинг террор этилганини маҳкум этди
(last modified Fri, 04 Dec 2020 12:10:39 GMT )
декабр 04, 2020 17:10 Asia/Tashkent
  • Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти
    Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бир баёния нашр этиб, унда Эрон Мудофаа саноатининг таниқли ядрошунос донишманди шаҳид Муҳсин Фахризоданинг террор этилганини кескин қоралади.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, ушбу баёнида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти минтақада тинчликни бузадиган барча сайъ-ҳаракатлар ва терроризмни ҳар қандай шаклда бўлмасин кескин муҳкум этади,- деб келтирилган. 

Бу ташкилотнинг эълонига кўра, бундай сайъ-ҳаракатлар нафақат халқаро қонунлар ва давлатлараро алоқаларга зиддир, балки минтақанинг барқарорлиги ва тинчлигига ҳам таҳдид солади.

ШҲТ бундай қурқоқлик билан амалга оширилган ҳужум омиллари ошкор этиши ва маҳкум этилишига умидворлик билдирди. 

Қуролланган террористик унсурлар, ўтган жума куни Эрон қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш ва Мудофаа вазирлигининг тадқиқот ва инновациялар ташкилотининг раҳбари Муҳсин Фахризоданинг автомобилига ҳужум қилишди ва уни шаҳодатга етказишди. 

Ҳозиргача кўп мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар  Эроннинг ядрошунос олими Муҳсин Фахризоданинг террор этилганини кескин маҳкум этишди.