АҚШ давлатининг 2020-чи молиявий йилдаги қурол савдоси ва экспорти кўпайган
АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон тарқатган ҳисоботида, Вашингтон режимини 2020 йилда дунёнинг турли минтақаларига 175 миллиард доллар қурол-яроқларнинг турларини экспорт этганини эълон қилди.
Кеча Пентагон тарқатган ҳисоботида, 30 сентябрт якунланна жорий молиявий йили эса дунёнинг турли ҳукуматлари ва компанияларига 175,08 миллиард долларлик қурол-яроқ сотганини қўшимча қилди.
Бу рақам 2019 молиявий йили билан таққосланганда 2,8 миллиард доллар кўпроқ бўлган.
АҚШ Мудофаа вазирлигининг ҳисоботига биноан, Япония 23,11 миллиард долларлик қурол- яроқ, / Ф-35 қирувчи самолётлари/, 4,5 миллиард долларлик модернизаця хизматлари сотиб олиши билан 2020 молиявий йилида АҚШ давлатининг қурол-яроқ сотиб олган энг йирик мижози бўлган.
Япониядан кейин эса сионистик режим /5,4 миллиард доларлик/, Марокаш /4,25 миллиард доллар/, Сингапур /2,75 миллиард доллар/, Миср / 2,3 миллиард доллар/ , Франция ва Индонезия / ҳар бири 2 миллиард доллар/ АҚШдан қурол сотиб олишлари билан кейинги ўринларда жой олишган.
Барча ички мухолифат ва эътирозларга қарамай, АҚШ президенти Дональд Трамп илгаригидек иқтисодий манфаатлари ниқоби остида қурол- яроқ экспорти жумладан Яманга қарши коалицияга қурол сотишга давом эттирмоқда.