Пекин давлати огоҳлантирди: Dongfeng " қотил ракеталари" чет эл кемаларини "кутмоқда"
(last modified Mon, 07 Dec 2020 08:08:13 GMT )
декабр 07, 2020 13:08 Asia/Tashkent
  • Пекин давлати бегона давлатларни огоҳлантирди
    Пекин давлати бегона давлатларни огоҳлантирди

Ахборот манбалари Пекин томонидан Ҳиндистон ва Британиянинг самолёт ташувчи кемаларини минтақага юборилиши тўғрисида огоҳлантирилаётгани вазиятида бу икки мамлакат Хитойга босимларни кучайтириш мақсадида бу минтақа сувларига ўз кемаларини сафарбар этишни мақсад қилишганини маълум этдилар.

"Глобал таймс" газетасининг хабар қилишича, Британия ва Ҳиндистон давлатлари Хитойга босим ўтказиш учун  2012 йил аввалидан бошлаб самолёт ташувчи кемаларини  минтақа сувларига  жўнатишни режалаштиришмоқда. Бу хабарни Япония давлати ҳам тасдиқлаган.

" Ҳиндустон таймс" газетаси бу мамлакат денгиз кучлари қўмондонидан иқтибос келтирган ҳолда,  Деҳли давлатининг  Хитойга босим ўтказиш мақсадида минтақага самолёт ташувчи ҳарбий кемларидан бирини юбориш қарорига келганини хабар қилиб,  бу самолёт ташувчи ҳарбий кемани минтақага сафарбар этиш, Хитой авиаташувчиларининг ҳаракатларини ошишига қарши туриши учун жума муҳимдир дея изоҳлаган.

" Глобал таймс" газетаси ҳам  Хитой ҳарбий етакчларидан бири сўзларига таяниб,  Британия ва Ҳиндистон давлатлари  минтақада Хитой билан курашиш учун эмас балки АҚШ денгиз кучларини қўллаб- қувватлаш учун иштирок этиш пайида бўлгани назарга ташланмоқда деб эълон қилди.

 Хитойда босиладиган ушбу газета, Хитойнинг сўнгги ракеталари жумладан  Dongfeng  21 ва 26 русумли ракеталарини учрилганинини эслатиб, АҚШни минтақани хорижий ҳарбийлаштириш оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди.

Олдинроқ  Хиойнинг собиқ ҳарбий етакчиларидан бири, АҚШнинг Пекинга қарши  атом ҳужумларига жавоб бериш учун Хитойнинг турли сенарияларини хабар қилганди.

Хитойлик собиқ ҳарбий етакчиси Van Tszansu ўз сўзларида,  Пекин давлати денгиз ва қуруқликдаги ядро арсенали учун зарур бўлган мудофаани қуришга йигирма йил сарфлаган деб таъкидлади.