Путин назорати остида Россиянинг стратегик ядро кучлари машғулотлари ўтказилди
декабр 10, 2020 12:09 Asia/Tashkent
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу кеча мамлакат президенти Владимир Путин назорати остида Россия стратегик ядро кучларини бошқариш бўйича машғулотлар ўтказилгани хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, мазкур машғулотларда Россия армиясининг ядро кучлари фойдаланадиган қуруқлик, денгиз ва ҳаво тажҳизотлари ва техник ускуналари иштирокида ўтказилди.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳам машғулотлар жараёнида Россия стратегик ва ядро кучларини бошқариш ва назорат этиши билан боғлиқ барча вазифалар ҳам муваффақият билан бажарилди деб эълон этди.