Европа Итифоқи Россияга қарши санкцияларини яна 6 ойга узайтирди
(last modified Sat, 12 Dec 2020 08:19:01 GMT )
декабр 12, 2020 13:19 Asia/Tashkent
  • Европа Итифоқи Россияга қарши санкцияларини яна 6 ойга узайтирди
    Европа Итифоқи Россияга қарши санкцияларини яна 6 ойга узайтирди

Европа кенгаши наттоғи, Европа иттифоқи раҳбарлари Украинадаги уруш баҳонасида Россияга қарши иқтисодий санкцияларни 6 ойга узайтиришга қарор қилганини эълон этди.

Москва таймс газетасининг хабар қилишича, Европа кенгаши наттоғи  Barend Lets твиттер саҳифасидаги баёнотида, пайшанба куни Европа иттифоқи Россияга қарши банк, молия ва энергетика соҳасидаги иқтисодий санкцияларни яна 6 ойга узайтирдилар деб ёзди.

Европа кенгаши наттоғининг айтишича, Россия иқтисодиётининг барча соҳаларига , шу жумладан нефтга қаратилган санкциялар  2021 йил ўрталарига қадар узайтирилди.

Эслатиб ўтамиз 2014  йили оммавий референдумдан сўнг Қрим ярим ороли ва Севастополь минтақасини Россияга қўшилганидан бери, АҚШ ва Европа иттифоқи Қримнинг Россияга қўшилишини ноқонуний сифатида баҳоланганлиги сабабли Россияга қарши ушбу санкцялар жорий этилди ва бу санкциялар йилдан йилга янада кенгайиб бормоқда.

Бироқ Европани айрим мамлакатлар раҳбарлари санкциялар самарасиз бўлишини таъкидлаб келишмоқда.

 

Ёрлиқ