Европада коронавирус билан касалланганлар сони кескин ошиб бормоқда
Статистик маълумоларга асосан, Европа мамлакатларида коронавиурс билан касалланганлар сони тобора ошиб боришга давом этмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Сovid 19 пандемияси ўтган бир сутка ичида Британияда 519 кишининг умрига зомин бўлди ва ҳукумат маълумотига биноан мамлакатда коронавиурсдан вафот этганларнинг умумий сони 64 минг 25 кишини ташкил этди.
Британия Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлигининг маълумотларига биноан, бу мамлакатда коронавирус билан касалланганларнинг аниқ сони 1 830 957 кишига етди бир кечада эса мамлакатда 21 минг 502 кишида вирус аниқланган.
Илалия мамлакати ССВ-си ҳам сўнгги 24 соат ичда бу мамлактада 19 минг 903 кишида коронавирус аниқлангани ва 649 кишини қурбон бўлганини тасдиқлади.
Италияда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 1 825 775 нафарга етиб қурбонларнинг умумий сони эса 64 036 нафарни ташкил этмоқда.
Франция Соғлиқни сақлаш расмийлари ҳам сўнгги бир сутка ичида бу мамлакатда 13 минг 947 кишида коронавирус аниқлангани ва 199 та ўлим ҳолатлари қайд этилганини хабар қилди.
Сўнгги пайтларда Европа коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқинига дуч келди ва аксарият Европа давлатлари ҳам коронавиурснинг иккинчи тўлқини пайтида муаммолар бир неча баравар кўпайганини тан олишмоқда.