Британияда коронавируснинг янги турини аниқланиши билан Европа Иттифоқи фавқулодда йиғилиш ўтказади
(last modified Mon, 21 Dec 2020 06:46:52 GMT )
декабр 21, 2020 11:46 Asia/Tashkent
  • Британияда коронавируснинг янги турини аниқланди
    Британияда коронавируснинг янги турини аниқланди

Британияда пайдо бўлган коронавируснинг янги турига қарши курашни кучайтириш мақсадида Европадаги 27 мамлакатлар вакилларининг фавқуллодда йиғилиши бўлиб ўтади.

Ассошейтед пресс тарқатган хабарга кўра, Европа Иттифоқининг 27 мамлакати фавқуллодда йиғилишида, Европада тарқалган янги турдаги коронавирусга  қарши кураш олиб бориш масаласини муҳокама қилишади.     Британия бош вазири Борис Жонсон томонидан одатдаги коронавирусдан 70 фоизга юқумлироқ  бўлган янги турдаги коронавирусни тарқалишини эълон тилгани ортидан  Европанинг бир қатор мамлакатлари, Голландия, Италия, Белгия, Болгария ва Люксембург ҳам Британия билан авиақатновларини тўхтатиб хавфсизлик чораларини янада кучайтиришди.

Ҳисоботга биноан,  айрим мамлакатлар Британия билан темир йўл алоқаларини ҳам тўхтатишган.

Британияниг Соғлиқни сақлаш вазири Матт Ҳанкок эса кеча бу мамлакатда юқумлироқ бўлган коронавирусни янги турини аниқланганини эълон этди.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемиясини Британияга катта зарар кўрсатган.

Эроннинг Йўл ва шаҳарсозлик вазирлиги  транспорт ишлари бўйича ўринбосари ҳам  Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарорига биноан Британияга ва аксинча рейсларни икки ҳафтага тўхталиши ҳақда хабар берди.