декабр 23, 2020 15:49 Asia/Tashkent
  • Европада коронавирус қурбонлари сони  500 минг нафардан ошди
    Европада коронавирус қурбонлари сони 500 минг нафардан ошди

Европада британиялик янги коронавирус номи билан танилган мутацияга учраган янги коронавирус турини тарқалишидан хавотирларни ошгани вазиятида, Ройтерз ахборот сайти Европада коронавирусдан ҳалок бўлганлар сонини 500 минг кишидан ошганини хабар қилди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Британияда коронавируснинг мутацияга учраган янги турини тарқалиши тўғрисида хабар қилингани билан бир вақтда,  Европада коронавирус қурбонлари сони  500 минг кишидан ошгани эълон этилди. Британияда коронавируснинг янги турини пайдо бўлгани  бу вирусга қарши кураш учун профилактик чораларини кўп муаммоларга дучор этган.

Ўтган февраль ойида Францияда қайд этилган илк коронавирус қурбони вақтидан  Европада коронавирус қурбонлари сонини  250 минг анфарга етганидан қарйиб 8 ой ўтиб бормоқда, аммо фақат сўнгги 60 кун ичида Ервопада коронавирус қурбонлари сони 250 мингдан 500 минг кишига етди.

Дунёдаги коронавирус қурбонларининг 30 фоизи Европада қайд этилган ва сўнгги ойларда Европада коронавиурс қурбонлари сони тез суръат билан кўпайиб бормоқда.

 

Ёрлиқ