декабр 27, 2020 14:13 Asia/Tashkent
  • Европада коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди
    Европада коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди

Европа комиссияси раиси бу қитъада коронавирусни кенг тарқалганига қарши кураш учун оммавий эмлашни бошланганини хабар қилди.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Европа комиссияси раиси  Урсула фон дер Ляйен коронавирусга қарши вакцинани Европа Иттифқининг барча аъзо мамлакатларига етказиб берилиши ва  бугун якшанба куни  эмлаш жараёнини бошланишини маълум этди.

Еврокомиссия  раиси шунингдек  биз қийин ва оғир йилни бошламоқдамиз деб  қўшимча қилди.

Европа қитъасида коронавирусга қарши эмлаш жараёнини бошланганлигини эълон қилинганига қарамай, янги вирусни тарқалиши бу минтақадаги аксарият мамлакатларига карантин қоидаларини қайтирилишига сабаб бўлган.

Британияда янги вирусни аниқланиши ёки  "British Corona"  номли вирусни тарқала бошлангани  Европа мамлакатлариаги вазиятни тобора мураккаблаштирган.

Британияда мутацияга учраган коронавируснинг икки турини аниқлангани мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатини кескин ошиши ҳамда касалхоналарда касаллар учун жой камчиликига олиб келган.

 

Ёрлиқ