декабр 28, 2020 14:10 Asia/Tashkent
  • Россия: АҚШ ракеталарини Европада жойлаштирилиши Москванинг аксиламалига сабаб бўлади

Россия мудофаа вазири ўринбосари, Европа қитъасида АҚШнинг янги ракеталарини жойлаштирилишига тўхталиб, ушбу ҳаракат албатта Москва давлатининг реакциясига саббаб бўлади дея огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Россия мудофаа вазирининг ўринбосари Александр Фомин " Российская газета" га берган интервьюсида,  Европрада АҚШнинг айрим ҳати- ҳаракатларига тўхталиб,  АҚШ давлати Европада янги ракеталарини жойлаштирса, Россия бунга муносабат билдирди деб айтди.

Фомин шунингдек Россиянинг АҚШга қилган таклифига ишора қилиб, АҚШ давлати  қисқа масофага мўлжалланган ракеталар тўғрисидаги шартномани бекор қилишнинг салбий оқибатларини юмшатишга ёрда бериш учун яқин ва ўрта масофага мўлжалланган ракеталарни жойлаштирмаслик тўғрисидаги битимга қўшилиши лозимлигини етказанини маълум эиди.

Россия ва  АҚШ 10 йил олдин " Янги Старт" номли стратегик қуролларни чекланиши ва камайтириш мақсадидаги келишувни имзолашганди.

Келишув муддати эса тугамоқда ва АҚШ президенти Дональд  Трамп уни янгилашдан бош тортмоқда.

Олдинроқ АҚШ шартномани узайтириш учун ўз шартини маълум этганди, аммо бунга Москва қарши чиққанди.

Ушбу олд шартларга Хитойнинг уччинчи томон сифатида шартномага  киритиш ва Россияга қўшни Европа мамлакатларда АҚШ ракеталарнинг жойлаштирилиши киради.

 

 

 

Ёрлиқ