Январ 02, 2021 14:10 Asia/Tashkent
  • Россия давлати АҚШнинг нотўғри сиёсатини танқид қилди
    Россия давлати АҚШнинг нотўғри сиёсатини танқид қилди

Россия ТИВ наттоғи, АҚШ ҳукумати ўз сиёсатлари билан истисно қилиш идеологияси иллюзиясини ўз авжига етказди деб айтди.

ИТАР- ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича Россия ТИВ наттоғи Мария Захарова ўз сўзларида,  ўтган 4 йил ичида,  АҚШ ўз фуқароларига  дунёнинг бошқа қисматидан мустасно бўлгани ва бошқалар қаршисида ҳеч қандай масъулиятга эга эмаслиги каби нотўғи туйғуни вужудга келтирди дея қўшимча қилди.

Мария Захарова ўз сўзларида, ядровий қудратлардан бири бўлган АҚШ ҳукумати мустасно бўлишни иддао қилиб,  ҳуқуқий меъёрлардан юз ўгириб кўплаб Халқаро қонунлар ва мажбуриятлардагн чиқиб кетган деб қўшимча қилди.

  Россия ТИВ наттоғи шунингдек  АҚШ давлати ўз халқига ҳеч ким олдида ҳеч қандай масъулият ва бирон бир ваколатга эга эмаслиги ҳамда халқаро ҳуқуқларга бўйинсунмасликлари кераклиги тарғиб этмоқда де аниқлик киритди.

АҚШ ҳукумати Биргаликдаги ҳаракат режасидан чиқишидан ташқари  Трамп президентлиги даврасида   2018 йилда ЮНЕСКО  ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари кенгашини ҳам тарк этди.

АҚШ давлати шунингдек Россиянинг барча огоҳлантиришларига қарамай,  INF  ўрта масофага мўлжалланган ядро кучлари битимидан ҳам чиқди.

Дональд Трамп маъмурияти даврасида АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан ҳам чиқди.

 

Ёрлиқ