Европа тройкаси яна Эроннинг уранни 20 фоизга бойитишни бошлаганига нисбатан баёнот чиқаришди
(last modified Thu, 07 Jan 2021 08:32:00 GMT )
Январ 07, 2021 13:32 Asia/Tashkent
  • Европа тройкаси яна Эроннинг уранни 20 фоизга бойитишни бошлаганига нисбатан баёнот чиқаришди
    Европа тройкаси яна Эроннинг уранни 20 фоизга бойитишни бошлаганига нисбатан баёнот чиқаришди

Британия, Франция ва Германия давлатлари Биргаликдаги ҳаракта режасининг бошқа томонларини ўз ваъдаларига амал қилмаётганига ишора қилмасдан, Эрон томонидан уранни 20 фоизга бойитишни қайта бошланганидан хавотирда эканлигини даъво қилишди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Британия, Франция ва Германия  тарқатган  баёнотида Биргаликдаги ҳаракат режаси -Халқаро ядровий келишувнинг бошқа томонларининг ўз ваъдаларига амал қилмагани,  АҚШнинг бу битимдан бирёқлама равишда чиққани ва Эроннинг битим шартларидан  фойда кўрмагани тўғрисида  сўз юритмасдан, Эроннинг уранни 20 фоизга бойитишни қайта тиклаш бўйича ҳаракатларидан ташвиш билдириб, буни Эроннинг  Биргаликдаги ҳаракта режасидаги мажбуриятларини бузиши деб иддао қилишди.

Мазкур баёнотда шунингдек Эроннинг уранни  20 фоиз бойитиши учун ҳеч қандай асос йўқ ва Эрон  АҚШ ҳукумати билшан дипломатик алоқаларни қайта тиклаш учун муҳим имкониятларини хавф остига қўймоқда деб идао қилинган.

Эслатиб ўтамиз Европа тройкаси-яъне Британия, Франция ва Германия  ўз баёнотида Эроннинг уранни  20 фоиз бойитишни кечиктирмасдан тўхтатишга ва бойитиш дастурини МАГАТЭ-Халқаро Аом энергияси агентлиги томонидан келишилган даражага қайтаришга чақиришмоқда.

Эрон ҳукумати наттоғи Теҳрон жанубидаги Фурду ядровий таъсисотида 20% уранни бойитиш жараёнини бошланганини эълон қилди.

Эрон ҳукумати наттоғи Али Рабеъий  санкцияларни бекор этиш мақсадида стратегик ҳаракат қонунини ижро этишга қаратилган мамлакат презиенти Ҳасан Руҳонийнинг фармонига ишора қилиб, Фурду ядровий таъсисотида газ ўтказишнинг олдинги жараёни бошланан ва бугун  биринчи  UF6  бойитилган уран маҳсулоти олинади де изоҳлади.

Ёрлиқ