Россиянинг баллистик ракеталари бўлинмалари тўлиқ рақамли форматга ўтди
(last modified Sat, 09 Jan 2021 06:33:29 GMT )
Январ 09, 2021 11:33 Asia/Tashkent
  • Россиянинг баллистик ракеталари бўлинмалари тўлиқ рақамли форматга ўтди
    Россиянинг баллистик ракеталари бўлинмалари тўлиқ рақамли форматга ўтди

Россия Мудофаа вазирлиги мамлакатнинг қитъалараро ракеталарнинг барча бўлинмаларини рақамли технололиялар системаси билан жиҳозланганини эълон қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия Мудофаа вазирлиги ахборот ва янгиликлар агентлиги, тарқатган баёнотида,  Россиянинг стратегик ракета кучлари, ҳамда  барча ядровий ва қитъалараро баллистик ракеталари жойлаштирилган ҳудудлар  2020 йилда замонавий рақамли технологиялар билан жиҳозлаганини қўшимча қилди.

Мазкур баёнотда келтирилишича,  Россия қуролли кучлари бўлинмаларига телекоммуникация ускуналарнинг янги модделарини етказиб бериш тезлиги, Россиянинг барча стратегик бўлинмаларига  2020 га қадар рақамлаштириш имкониятини муҳайё этди.

Россия Мудофаа вазирлиги шунингдек  сўнгги 4 йил ичида  рақамли ахборот узатиш тизимлари Россиянинг стратегик ракета бўлинмаларига топширилганини маълум этди.

Бугунги кунда  Россия стратегик ракета кучлари штаб -квартиралари  ва унга тегишли ракета батальонлари,  ракета бўлинмаларнинг юқори даражадаги яроқлилиги, яхшироқ фойдаланиш  ва мукаммал самарадорлиги таъминлайдиган рақамли ускуналар билан жиҳозланган.