Январ 04, 2021 13:53 Asia/Tashkent
  • 2021 йилда Россия ракета бўлинмалари 200 дан ортиқ машқлар ўтказади
    2021 йилда Россия ракета бўлинмалари 200 дан ортиқ машқлар ўтказади

Россия Мудофаа вазирлиги 2021 йилда бу мамлакатнинг ракета бўлинмаларини 200 та машқларини ўтказишни режалаштирганини маълум қилди.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия Мудофаа вазирлиги  бу мамлакатнинг стратегик ракета кучлари  2021 йилда турли даражадаги  200 дан ортиқ ракета машқларини ўтказмоқчи бўлганини эълон қилди.

Бироқ Россиянинг стратегик ракета кучлари ўтган йили-  2020 да ҳам 200 дан ортиқ ракета машғулотларини ўтказганди,

Олдинроқ Россия ҳарбий етакчиларидан бири яқин келажакда мамлакатнинг ракета мажмуасида 16 та жанговар каллакларни ташишга қодир бўлган тахминан 10 минг километр масофага учадиган  қитъалараро ракетасини синовдан ўтказгани ҳақида хабар берганди.

  

Ёрлиқ