Январ 09, 2021 13:57 Asia/Tashkent
  • Озарбойжон республикасида Туркия авиабазалари ташкил этилгани йўқ
    Озарбойжон республикасида Туркия авиабазалари ташкил этилгани йўқ

Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги наттоғи бу мамлакатнинг 3 шаҳрида Туркия авиабазаларини ташкил этгани тўғрисидаги хабарларнинг асоссиз эканлигини таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг кечанги хабарига кўра, Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги наттоғи,  Воқиф Даргоҳли, баъзи хорижий ОАВ томонидан  Озарбойжон республикаси ҳудудларида Туркия авиабазаларини жойлаштирилгани ҳақидаги хабарларнинг ҳақиқатдан йироқ эканлигини айтиб, бу мамлакат ҳам томонларидан бири бўлган Халқаро шартномаларидан ташқари Озарбойжон республикасида бошқа бирон давлат ҳарибй базаларини ташкил этиш ҳаққига эга эмас деб изоҳлади.

Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги наттоғи шунингдек  Озарбойжон республикасини Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракатининг аъзоси эканлиги ва   2019  йилдан 2022 йилгача ушбу ҳаракат раилигини ўз зиммасига олганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ойларда Арманистон ва Озарйбойжон республикаси Тоғли Қорабоғ минтақасида юз берган 44 кунлик урушидан сўнг Тоғли Қорабоғдаги кўп минтақалар бу давлат назоратига ўтди.

 Шунингдек Тоғли Қорабоғ минтақасини минадан тозалаш учун 200 сапёр мутахассислардан иборат гуруҳ бу минтақага келди.

Шунингдек Озарбойжон республикаси билан  ҳамкорлик қилиш мақсадида Россиянинг 20 нафар сапёр мутахассислари ҳам келган.

 

Ёрлиқ