АҚШ вакиллар палатаси Трампга импичмент эълон қилиш режасини маъқуллади
Кеча АҚШ вакиллар палатаси мамлакатнинг амалдаги президенти Дональд Трампга импичмент эълон қилиш режасини маъқуллади.
Мазкур қонун лойиҳаси АҚШ вакиллар палатаси томонидан 229 та тарафдор ва 197 қарши овоз билан қабул қилинди.
АҚШ ОАВ-ига кўра, 10 нафар республиксачи ва Трамп депутатлари ҳам унинг импичментини қўллаб қувватлашган.
АҚШ вакиллар палатасида Трампга импичмент эълон қилиш ҳақидаги ҳаракатлар ва лойиҳани қабул этилишидан кейин у Оқ уйда бўлганида икки марта импичмент қилинган АҚШ тарихидаги илк президентга айланди.
Трампга импичмент эълон қилиш қонун лойиҳаси эса якуний маъқуллаш ва кўриб чиқилганидан кейин сенатга юборилади.
АҚШ вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси ҳам Трампга импичмент эълон қилиш лойиҳасини кўриб чиқиш йиғилишида, уни қаттиқ танқид қилиб, Трамп истеъфога чиқиши керак деб айтди.
Пелоси шунидек Трамп АҚШлилкра учун аниқ ва ҳақиқий таҳдид ҳисоланади деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Трамп тарафдорларининг АҚШ Конгресси биносига бостибирб киргани, АҚШ қонун чиқарувчилари ва сенаторларини уни муддатдан олдин ўз лазозимидан четлаштириш қарорига келишига сабаб бўлди.
Трамп тарафдорлари ўтган чоршанба кечаси Капитолий биносига ҳужум қилишди ва бу ҳужумда камида 6 киши улар жумласидан бир нафар полиция зобити ҳалок бўлди ва 10 полиция ходими жароҳатланди.