Путин: фикр билдириш фақат қонун доирасида бўлиши керак
Россия президенти ўз сиёсий мақсадларига эришиш учун кўча намойишчилар уюштираётган ва ташкил қилаётганларни танқид қилиб, фикр билдириш фақат қонун доираисда қабул қилинади деб айтди.
Интерфакс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия президенти Владимир Путин мамлакатдаги Талабалар куни муносабатида бир гуруҳ россиялик студентлар билан онлайн шаклидаги мулоқотида, шанба куни ўтказилган митингларга тўхталиб, барча фуқаролар ўзларининг фикр -ақидаларини мамлакат қонунларида белгиланган доирада баён этишга ҳақлилар . Аммо қонундан ташқари ҳар қандай ҳаракат нафақат конструктив эмас,балки хавфлидир деб таъкидлади.
Путин ўз сўзларида Россия тарихида бир неча марта вазият қонун доирадсиан чиқиб жамият ва ҳукумат ўртасидаги келишмовчиликларга сабаб бўлган. Бу нафақат митингларда қатнашган одамларга балки ҳеч алоқаси бўлмаган инсонларга ҳам таъсир ва зарар ўтказган деб қўшимча қилди.
Россия президенти шунингдек болалар ва ёш авлодни бундай ҳаракатлар томон йўналтирмаслик зарурлигини эслатиб, террорчилар шундай қилишади ва жиноят содир этишида аёллар ва болаларни қалқон сифатида фойдаланишади деб аниқлик киритди.
Россия давлатнинг мухоилфат ҳаракати етакчиси Алексей Навальний Германиядан Россияга келиши билан шартли қамоқ жазоси қоидаларини бузганликда айблаб қўлга олинди.
Ноқонуний фаолиятлари учун ҳибсга олинган Россия оппозицияси раҳбари Алексей Навальний Россиянинг ули шаҳарларида митинг ўтказишди. Намоийшчилардан қарйиб 3 минг анфра қўлгатолинди.
Намойишларнинг ташкилочилари бу митингларни " мутлақ рекорд" деб аташди.